+998 55 518 57 77

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори иштирокида дарс машғулоти ташкил этилди

24.07.2024 3565

Юристлар малакасини ошириш марказида малака ошираётган тингловчилар учун Марказ профессор-ўқитувчилари билан бир қаторда, Республиканинг етук амалиётчи мутахассислари томонидан машғулотлар ўтказилиши йўлга қўйилган.

Марказда малака ошираётган "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ходимлари учун Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов томонидан "Коррупцияга қарши “комплаенс-назорат” тизимининг келиб чиқиши, унинг элементлари ва асосий йўналишлари" мавзусида ўқув машғулоти ташкил этилди.

 Дарс машғулоти қизғин баҳс-мунозара шаклида олиб борилиб, унда коррупцияга қарши ички назорат (комплаенс) тизимининг мақсади ва аҳамияти, коррупцияга қарши курашишнинг муҳим тамойиллари, коррупциявий хавф-хатарни аниқлаш ва баҳолаш, ташкилотнинг коррупцияга қарши сиёсати тўғрисида ходимлар ва учинчи шахсларнинг хабардорлигини таъминлаш ва соҳага оид бошқа мавзулар юзасидан тушунтиришлар берилди.

Тингловчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар олишди.