+998 71 200 02 35

Ҳуқуқий aсос, амалий натижа: Президент Фармонининг аҳамияти

26.06.2025 157

2024-йил 24-майдаги ПФ-80-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 19-мартда 171-сон Қарори имзоланди. Ушбу Фармон ва Қарорлар имзоланишининг асосий сабаби энг аввало “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг маъсулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш бўлиб, айни шу Фармон билан амалда тарқоқ бўлган 4 та адлия тизимидаги таълим муассасаларини бирлаштирган ҳолда ягона Институт яъни Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ташкил этилди.

Юқоридаги ҳужжатлар билан Институт олдига бир қанча муҳим вазифалар белгилаб берилди. Энг асосийси аввал ушбу муассасада адвокатлар, юридик хизмат ходимлари, нотариуслар, патент вакиллари малака оширган бўлса эндиликда Институтга янги йўналиш сифатида архив иши ва иш юритиш, юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш, олий маълумотли шахсларни юридик матахассислик бўйича қайта тайёрлаш ҳамда Республика бўйича суд-экспертларининг малакаси ҳамда ҳуқуқий билимларини ошириш вазифаси юклатилди.

Топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида илк бора Руспублика бўйича суд-экспертиза ташкилотларининг давлат ҳамда нодавлат суд-экспертлари учун 36-соатлик дастур асосида “Ҳуқуқий билимларни ошириш” номли ўқув курси ташкил этилди.  

Хўш, савол туғилиши табиий: курс экспертлар учун қанчалик фойдали?

Ҳуқуқий билимларни ошириш орқали экспертлар хизмат фаолиятида қандай натижаларга эришадилар?!

Барчамизга маълумки экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи ходимларнинг хизмат вазифаси барчадан кўра анча масъулиятлийдир. Жадаллик билан ривожланиб бораётган даврда қонунчиликда бўлиб турган янгиликлар, рақамли технологиялар сунъий интеллект каби янгиликлар соат сайин ўзгармоқда. Иш жараёнини  қонуний ҳамда шаффоф тарзда олиб бориш учун ҳам ҳар бир суд-эксперт ходими ўзининг ҳуқуқий билимларини янгилаб туриши мақсадга мувофиқдир.

Институт томонидан ташкил этилган экспертлар  учун ҳуқуқий билимларни ошириш курсида 22 нафар Республика бўйича турли ташкилотларнинг экспертлари ҳуқуқий билимларини оширди. Дарс жараёнлари нафақат Институт профессор-ўқитувчилари томонидан балки асосан етук амалиётчи мутахассислар томонидан олиб борилди. Курсдан кўзланган мақсад экспертларга Конституция ва қонунлар, қонун ости ҳужжатлари, тегишли меъёрий- ҳуқуқий ва идоравий ҳужжатларга киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар ҳақида маълумотлар бериш, экспертларни суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг моҳиятини ва устувор йўналишлари ҳамда жамият ва давлат ҳаётида юз бераётган сиёсий-ҳуқуқий ислоҳатлардан хабардор қилиш  эди. Курс давомида экспертлар нафақат ҳуқуқий билимларини балки касбий фаолиятининг психологик жиҳатларини ҳам мустаҳкамлашди.

Хулоса қиладиган бўлсак, статистик маълумотларга кўра, ушбу даргоҳ йилига 26 мингдан ортиқ тингловчини қамраб олаётгани, шунингдек, Президентимиз томонидан Институт зиммасига муҳим вазифалар юклатилганлигини инобатга олган ҳолда, суд-эксперт ходимларининг амалий фаолиятдан ажралмаган ҳолда ўз касбий ва ҳуқуқий билимларини мунтазам равишда ошириб боришлари муҳим аҳамият касб этади.

Юридик кадрларни қайта тайёрлаш  ва малакасини ошириш институти
бош мутахассиси, М. Толипова