Жорий йилнинг 13-сентябрь куни Марказда малака ошираётган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти юридик хизмат ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида амалий сайёр машғулот ўтказилди.
Сайёр машғулотлар давомида тингловчилар адлия тизимига оид турли бурчакларда суд-экспертизага оид жиҳозлар, давлат хизматлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар, архив ҳужжатларидан намуналар, интеллектуал мулкка тегишли иҳтиро, фойдали модел, саноат намуналари ҳамда Адолат маркази томонидан нашр этилаётган энг сўнгги қўлланма, китоблар, шунингдек, вазирликка оид бошқа қизиқарли маълумотларга эга бўлишди.
Шу билан бирга,тингловчилар учун "Норма ижодкорлиги, норматив ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш тартиби, ички идоравий ҳужжат билан норматив ҳуқуқий ҳужжатнинг ўзаро фарқи" мавзусида соҳа мутахассислари томонидан дарс машғулотлари бўлиб ўтди