+998 55 518 57 77

Халқаро пакт — инсон ҳуқуқларининг муҳим кафолати

02.09.2026 28

Бугун, 28 август куни Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида “Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт: 60 йиллик тараққиёт ва замонавий тенденциялар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир давомида Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 60 йиллик тараққиёт йўли, унда белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлашнинг халқаро стандартлари, миллий қонунчиликдаги ўзига хос жиҳатлар ҳамда сўнгги замонавий тенденциялар атрофлича муҳокама қилинди.

Давра суҳбатида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази докторанти Ғофуржонов Низомиддин Акмалжон ўғли иштирок этиб, мавзу юзасидан ўз фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Тадбир иштирокчиларга иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни халқаро ҳамда миллий даражада таъминлаш масалаларини янада чуқурроқ англаш, соҳадаги замонавий ёндашувлар юзасидан фикр алмашиш имконини берди.