+998 55 518 57 77

ЖСТ ҲУҚУҚИ, ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ВА ИНВЕСТИЦИЯ: ЯНГИ ДАВР ҲУҚУҚШУНОСЛАРИ УЧУН МУҲИМ БИЛИМЛАР

04.09.2026 22

Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида “Жаҳон савдо ташкилоти ҳуқуқи доирасида яшил иқтисодиёт, энергетика ва инвестиция ҳуқуқи” мавзусида халқаро семинар-тренинг ўтказилди.

Тренингда ЖСТ ҳуқуқининг асосий тамойиллари, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни, яшил иқтисодиёт, қайта тикланувчи энергия, карбон солиқлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий тартибга солиш масалалари муҳокама қилинди.

Хорижий экспертлар иштирокида халқаро савдо қоидаларини амалиётда қўллаш, миллий қонунчиликни халқаро стандартларга мослаштириш ҳамда инвесторлар учун барқарор ҳуқуқий муҳит яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Асосий мақсад — ҳуқуқшуносларни Ўзбекистоннинг янги иқтисодий ва халқаро-ҳуқуқий шароитларида ишлашга тайёрлаш, уларнинг замонавий билим ва амалий кўникмаларини ошириш.

Семинар-тренинг Германиянинг “Конрад Аденауэр” номидаги жамғармаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тадбир якунида иштирокчилар савол-жавоб ва кейслар таҳлилида қатнашиб, сертификатлар билан тақдирландилар.