Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг илмий фаолияти Ўзбекистонда “юриспруденция” мутахассислиги бўйича илмий салоҳиятни кучайтириш, олий таълимдан кейинги таълим муассасаларида юқори малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар — фалсафа докторлари (PhD) ва фан докторлари (DSc) тайёрлаш, илмий тадқиқотларни олиб бориш ва унинг натижаларини ҳуқуқшуносликнинг барча соҳаларига тадбиқ этиш, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда бошқа ташкилотлар, шунингдек, хорижий етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга йўналтирилган.
Илмий фаолият ва илмий тадқиқот олиб бориш Институтнинг профессор-ўқитувчилари, мустақил изланувчилари, докторантларининг энг муҳим фаолиятларидан биридир.
Институтнинг илмий фаолият ва илмий тадқиқоти Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, 2017 йил 16 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони, 2017 йил 22 майдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги, “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Адлия вазирлиги Ҳайъатининг 2025 йил 21 апрелдаги 6/25-сон қарори ҳамда бошқа қонун ва қонуности ҳужжатларига асосан амалга оширилмоқда.
Институтда илмий-тадқиқотнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
05.01.09 – Ҳужжатшунослик. Архившунослик. Кутубхонашунослик.
12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи.
12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ.