+998 55 518 57 77

Халқаро ҳамкорлик йўлида муҳим қадам

24.04.2026 122

Халқаро арбитраж соҳасига бағишланган ўқув-амалий тренинг доирасида Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда Turkic Arbitration Association ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мазкур меморандум томонлар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро арбитраж соҳасида билим ва тажриба алмашинувини кенгайтириш ҳамда мутахассислар салоҳиятини оширишга қаратилган.

Ҳужжат доирасида:

қўшма ўқув дастурлари ва тренингларни ташкил этиш;

халқаро экспертларни жалб этган ҳолда семинар ва конференциялар ўтказиш;

илмий-амалий ҳамкорликни ривожлантириш;

тингловчилар ва мутахассислар учун янги имкониятлар яратиш назарда тутилган.

Мазкур келишув Институтнинг халқаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, юридик кадрлар тайёрлаш сифатини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.