2026-йил 20-апрель куни Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида халқаро арбитражга бағишланган икки кунлик ўқув-амалий тренингнинг биринчи куни муваффақиятли ўтказилди. Мазкур тренинг Туркиc Арбитратион Ассоcиатион билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Тренингда Франсия, Германия, Туркия, Озарбайжон ва Қозоғистонда фаолият юритувчи халқаро миқёсда тан олинган экспертлар иштирок этиб, тингловчилар билан ўз тажрибалари ва амалий билимларини бўлишдилар. Машғулотлар интерактив шаклда олиб борилиб, иштирокчиларнинг фаол иштироки таъминланди.
Тренингнинг биринчи куни давомида қуйидаги муҳим мавзулар ёритилди:
-халқаро арбитраж институтлари, асосий қоидалар ва жараён иштирокчиларининг роли;
-арбитраж келишувларини тўғри тузиш ҳамда юрисдиксия билан боғлиқ муҳим жиҳатлар;
-арбитраж судини шакллантириш, арбитрларни тайинлаш ва уларнинг мустақиллиги;
-протсессуал бошқарув, иш юритиш тартиби ҳамда мураккаб низоларни самарали бошқариш усуллари;
-инвеститсиявий арбитраж бўйича махсус тақдимот.
Машғулотлар давомида тингловчилар нафақат назарий билимлар, балки реал амалий мисоллар асосида муҳим кўникмаларга эга бўлдилар ҳамда халқаро экспертлар билан бевосита мулоқот қилиш имкониятига эга бўлишди.
|
|
|
|
|
|






