+998 55 518 57 77

Сунъий интеллект ва ҳуқуқ: келажак сари муҳим қадам

06.04.2026 288

Адлия тизимида рақамли трансформация жараёнлари изчил давом этаётган бир даврда Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида “Ҳуқуқни қўллаш амалиётида сунъий интеллектни жорий этиш истиқболлари: қиёсий-ҳуқуқий таҳлил” мавзусида республика илмий-амалий конференция юқори савияда ташкил этилди.

Мазкур нуфузли анжуман ҳуқуқ соҳасида инновацион технологияларни жорий этиш, сунъий интеллект имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳамда замонавий ҳуқуқий механизмларни шакллантириш масалаларига бағишланди.

Тадбирда етакчи олимлар, ҳуқуқшунос-амалиётчилар, суд-ҳуқуқ тизими вакиллари, IT мутахассислари ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари фаол иштирок этиб, долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

-Сунъий интеллектни ҳуқуқни қўллаш амалиётига интеграция қилиш

-Суд қарорларида инсон омили ва алгоритмик ёндашув мувозанати

-Шаффофлик, ҳисобдорлик ва этик масалалар

-Маълумотлар ҳимояси ва шахсий ҳаёт дахлсизлиги

-Кибержиноятларга қарши курашишнинг замонавий усуллари каби йўналишлар муҳокама марказида бўлди.

Kонференция якунида ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва амалий тавсиялар ҳуқуқни қўллаш тизимини модернизация қилиш, қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда сунъий интеллект технологияларини хавфсиз ва самарали жорий этишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Мазкур тадбир нафақат илмий мулоқот майдони, балки келажакдаги кенг кўламли ислоҳотлар учун мустаҳкам концептуал асос бўлиб хизмат қилади.