+998 55 518 57 77

Мастер-класс ташкил этилди

31.03.2026 86

Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курси тингловчилари учун "Интеллектуал мулк ва корпоратив ишларда адвокатнинг роли" мавзусида мастер-класс ташкил этилди.

Мастер-класс "ПРУДЕНТИА" адвокатлик бюроси адвокати Норқулов Абдумажид Абдурашид ўғли томонидан олиб борилди.

Тадбир давомида тингловчилар:

-Интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш, муаллифлик ҳуқуқи ва патент масалаларининг амалий жиҳатлари;

-Корпоратив ҳуқуқ доирасида юзага келадиган низолар, уларни ҳал этиш механизмлари ва ҳуқуқий ечимлар;

-Амалий мисоллар орқали реал иш тажрибаси ва ҳуқуқий стратегияларни қўллаш кўникмалари ҳақида муҳим билимларга эга бўлдилар.

Бу  каби мастер-класслар тингловчиларнинг назарий билимларини мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилади.