Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида мустақил изланувчиликка қабул жараёнлари доирасида кириш имтиҳонлари ташкил этилди.
Имтиҳонда қуйидаги ихтисосликлар бўйича номзодлар ўз билим ва салоҳиятларини синовдан ўтказдилар:
12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ, маъмурий ҳуқуқ, молия ва божхона ҳуқуқи
12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи, тадбиркорлик ҳуқуқи, оила ҳуқуқи ҳамда халқаро хусусий ҳуқуқ
Мазкур имтиҳон очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ўтказилиб, изланувчиларнинг назарий билимлари ва илмий салоҳияти ҳар томонлама баҳоланди.
Мустақил изланувчиликка қабул жараёнлари илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш, юқори малакали юридик кадрлар тайёрлаш ҳамда илм-фан соҳасини янада қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.
|
|
|
![]() |
![]() |






