Институтимизда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида таълим жараёнини такомиллаштириш, юридик кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар кенг ёритилди.
Тадбир давомида институтнинг устувор вазифалари сифатида амалиётга йўналтирилган таълимни кучайтириш, тингловчиларнинг касбий салоҳиятини ошириш, рақамли технологияларни кенг жорий этиш ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш йўналишлари алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, тингловчилар учун яратилган қулай шароитлар — замонавий ўқув аудиториялари, интерактив таълим усуллари, масофавий таълим имкониятлари ва бой ахборот-ресурс базаси ҳақида атрофлича маълумот берилди. Таълим жараёнининг сифатини ошириш, ҳар бир тингловчининг индивидуал ривожланишига эътибор қаратилаётгани қайд этилди.
Институт фаолиятида халқаро ҳамкорлик алоҳида ўрин тутиб, хорижий мутахассислар иштирокида ўқув машғулотлари ташкил этилаётгани, илғор тажрибалар жорий қилинаётгани таъкидланди.
Матбуот анжумани давомида журналистларни қизиқтирган саволларга очиқ ва батафсил жавоблар берилди. Очиқ мулоқот руҳида ўтган тадбир институт фаолиятининг шаффофлиги ва жамоатчилик билан самарали ҳамкорликни таъминлашга хизмат қилди.
|
|
|
![]() |
![]() |






