+998 55 518 57 77

Адлия тизими ходимларининг касбий ва шахсий компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган ўқув курси муваффақиятли якунланди

03.07.2026 111

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида Адлия тизими ходимларининг касбий ва шахсий компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган ўқув курси муваффақиятли якунланди.
Ўқув курси давомида тингловчилар адлия соҳасига оид қонунчилик ҳужжатларини амалиётда қўллаш, аналитик фикрлаш, ҳуқуқий ҳужжатларни тизимли таҳлил қилиш, бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, юридик техника, ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш, касбий этика, коррупциявий хавфларнинг олдини олиш, ижро интизоми ҳамда стрессга бардошлилик ва самарали мулоқот кўникмалари бўйича билим ва амалий тажрибаларини мустаҳкамладилар.
Курс якунида тингловчиларга ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаганликларини тасдиқловчи сертификатлар топширилди.
Мазкур ўқув курси адлия тизими ходимларининг касбий салоҳиятини юксалтириш, замонавий бошқарув кўникмаларини ривожлантириш ҳамда хизмат фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилди.