+998 55 518 57 77

Юридик таълимда замонавий педагогик ёндашувлар

16.10.2026 37

Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида «Юридик кадрларнинг малакасини оширишда замонавий педагогик технологияларни қўллашни такомиллаштириш масалалари» мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Конференция юридик кадрларнинг касбий ривожланишида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, ўқув жараёнига замонавий педагогик ёндашувларни татбиқ этиш масалаларига бағишланди.

Мавзу доирасида назарий билимларни амалий кўникмалар билан уйғунлаштириш, тингловчиларнинг мустақил ва таҳлилий фикрлашини ривожлантириш ҳамда интерфаол таълим усулларидан фойдаланишнинг аҳамиятига эътибор қаратилди.

Мазкур конференция юридик таълимда тажриба алмашиш, илғор ёндашувларни оммалаштириш ва малака ошириш жараёнларини замон талаблари асосида такомиллаштиришга хизмат қилади.