+998 71 200 02 35

Халқаро даражада ривожланиш учун ажойиб имконият!

20.01.2026 304

Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти томонидан юридик кадрлар ва бошқа соҳа мутахассислари ҳамда соҳага қизиқувчилар учун ривожланган хорижий давлатларда қисқа муддатли стажировкалар ташкил этилмоқда.

 

СТАЖИРОВКА ҚУЙИДАГИ ДАВЛАТЛАРДА ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ:

Сингапур

Япония

Туркия

Полша

Англия

Озарбайжон

 

СТАЖИРОВКА ДАВОМИДА:

Хорижий давлатларнинг юридик амалиёти ва институционал тажрибаси билан танишиш;

Юридик соҳа, ҳуқуқни қўллаш, таълим ва бошқа соҳалар бўйича ташриф ва учрашувлар;

Тренинг ва бошқа тадбирлар;

Маданий-маърифий ва туристик дастурлар.

 

КИМЛАР УЧУН?

Номзодлар учун чеклов йўқ!

Юридик соҳа вакиллари, педагоглар, мутахассислар ва соҳага қизиқувчилар учун очиқ!

 

ИНСТИТУТ ТОМОНИДАН ТАЪМИНЛАНАДИ:

Виза олишда амалий кўмак;

Стажировка дастури;

Бориб-келиш жараёнини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш;

Хорижий ҳамкорлар билан расмий алоқалар.

 

МОЛИЯВИЙ ШАРТЛАР:

Хорижга бориб келиш ва у билан боғлиқ барча харажатлар номзод томонидан қопланади;

Стажировка харажатлари ташриф буюриладиган мамлакат ва стажировка дастури, муддатидан келиб чиқиб белгиланади.

 

АЛОҚА УЧУН:

+998 91 191 47 84

+998 91 270 27 07

+998 99 109 48 85

+998 99 937 04 33