“Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази” давлат муассасасида “Коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва комплаенс назорат” ўқув курси ташкил этилди.
Курс доирасида Институт катта ўқитувчиси Шоҳжаҳон Жумаев ҳамда Институт ўқитувчиси Азимжон Эшонқулов томонидан тегишли қонунчиликдаги янгиликлар, сунъий интеллект билан ишлашнинг ўзига хос жиҳатлари ва коррупциявий ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик масалалари замонавий, интерактив усулларда тингловчиларга етказилди.
Курс якунида дарс машғулотларида фаол қатнашган тингловчиларга Институт томонидан нашр этилган юридик адабиётлар тақдим этилди.
Ушбу ўқув машғулоти ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга ҳамда назарий билимларни амалиётда қўллаш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |






