Тадбирда Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти директори Й. Канязов ҳам иштирок этди.
Йиғилиш давомида давлат хизматларида шаффофликни таъминлаш, инсон омилини қисқартириш ҳамда соҳаларни рақамлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, давлат хизматчилари учун махсус ўқув курсларини ташкил этиш, коррупцияга оид жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш масалалари юзасидан муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Тадбир якунида барча мутасадди раҳбарларга «коррупциясиз тизим»ни шакллантириш ҳамда аҳолига очиқ ва шаффоф хизмат кўрсатишни таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
![]() |
![]() |
![]() |





