+998 55 518 57 77

“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви доирасида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди

23.07.2026 69

Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти раҳбарияти иштирокида Тошкент шаҳар Миробод тумани Иноқобод МФЙда "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви доирасида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Учрашув давомида ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларга давлат томонидан яратилаётган имкониятлар, амалдаги қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва кафолатлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Тадбирда, шунингдек, ёш фермерларни қизиқтирган масалаларга алоҳида эътибор қаратилиб, ердан фойдаланиш ҳуқуқи, қишлоқ хўжалиги соҳасида ажратилаётган кредит ва субсидиялардан фойдаланиш тартиби ҳамда ушбу йўналишдаги амалдаги қонунчилик нормалари юзасидан тушунтиришлар берилди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтган учрашувда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олдилар, таклиф ва ташаббусларини билдириш имконига эга бўлдилар.