+998 55 518 57 77

Олти ойлик курсларга қабул бошланди!

10.04.2026 528

 

Масофавий таълим шаклида ташкил этиладиган Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларига қабул бошланмоқда. 

Курсларга барча олий маълумотли шахслар ҳужжат топширишлари мумкин. 

Ҳужжатларни қабул қилиш 13 апрелдан 13 майга қадар (шу куни ҳам) qabul.minjusttraining.uz сайти орқали амалга оширилади. 

Талабгорлар ҳужжат топширишда Ид-карта (паспорт), олий маълумот тўғрисидаги дипломни электрон шаклда илова қиладилар.

Қабул квотаси: 100 нафар (фақат ўзбек гуруҳи учун); тўлов-контракт миқдори: 17 003 252  сўм.

Битирувчиларга диплом берилиб, юридик хизмат, давлат хизматлари марказлари ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида барча лавозимларда, адвокатура ва нотариат тизимида олий юридик маълумот талаб этмайдиган барча лавозимларда ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.

55 518-57-77 (ички рақам 9)