Адлия вазирлиги марказий аппарати бошқарма бошлиқлари, ҳудудий адлия органлари раҳбарлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари учун «Касбий ривожланиш компетенцияларини оширишга қаратилган қисқа муддатли малака ошириш» ўқув курси бошланди.
Мазкур курс раҳбар кадрларнинг замонавий бошқарув кўникмаларини ривожлантириш, стратегик фикрлаш, жамоани самарали бошқариш, лидерлик салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда касбий компетенцияларини янада оширишга қаратилган.
Ўқув машғулотлари давомида иштирокчилар учун давлат бошқарувидаги замонавий ёндашувлар, самарали мулоқот, қарорлар қабул қилиш, инсон ресурсларини бошқариш ва бошқа долзарб мавзулар бўйича малакали мутахассислар иштирокида тренинглар ҳамда амалий машғулотлар ташкил этилади.
Курс якунида тингловчилар эгаллаган билим ва кўникмаларини ўз фаолиятида самарали қўллаш орқали адлия органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |






