+998 55 518 57 77

Институтда Ёшлар кунига бағишланган байрам тадбири ўтказилди

30.06.2026 116

30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида байрам тадбири ташкил этилди. Унда институт раҳбарияти ҳамда ёш ходимлар иштирок этди.
Тадбир давомида мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати изчил амалга оширилаётгани, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг билим ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳар томонлама камол топиши учун кенг имкониятлар яратилаётгани алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, Институтнинг илмий, спорт ва жамоат ҳаётида фаол иштирок этиб, юқори натижаларга эришиб келаётган ёшларнинг ютуқлари эътироф этилди. Ўзининг билим, ташаббускорлиги ва фидойилиги билан жамоага муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ ёшларга самимий миннатдорлик билдирилди.
Тадбир якунида ёшларга билдирилаётган юксак ишонч ҳамда яратилаётган кенг имкониятлар уларнинг келгусида янада юксак марраларни забт этиши учун мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилиши қайд этилди.