+998 55 518 57 77

Институтда очиқ мулоқотли давра суҳбат бўлиб ўтди

21.05.2026 57

Институтда “Оила ва иш мувозанати, аёл кишининг карера қилишининг ўзига хос жиҳатлари” мавзусида очиқ мулоқот шаклидаги давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбир давомида бугунги кунда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни, оилавий қадриятларни сақлаган ҳолда касбий фаолиятни самарали олиб бориш, аёлларнинг лидерлик қобилиятлари ҳамда карера ривожидаги муҳим омиллар юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, иштирокчилар томонидан иш ва оила ўртасидаги мувозанатни сақлаш, шахсий ривожланиш, мотивация ҳамда замонавий аёлнинг жамиятдаги фаоллиги ҳақида қизиқарли мулоҳазалар билдирилди.