+998 55 518 57 77

Институтда очиқ мулоқот ташкил этилди

24.04.2026 61

Институт директори Й. Канязов томонидан анъанавий гуруҳ тингловчилари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Мазкур учрашув давомида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, ўқув жараёни, амалий машғулотлар ҳамда касбий ривожланиш масалалари юзасидан фикр алмашдилар. Очиқ мулоқот самимий ва конструктив руҳда ўтиб, иштирокчиларга ўз тажриба ва қарашларини эркин баён этиш имконини берди.

Учрашув якунида тингловчилар томонидан илгари сурилган таклиф ва мулоҳазалар келгусидаги ўқув жараёнини янада такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.