Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида репродуктив саломатлик, гендер зўравонлиги ҳамда одам савдосига қарши курашиш масалаларига бағишланган илмий-амалий конференсия бўлиб ўтди.
Тадбирда:
одам савдосига қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари ва ислоҳотлар,
гендер зўравонлиги билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишда инсон ҳуқуқларини таъминлаш,
аёллар репродуктив саломатлигини ҳимоя қилиш кафолатлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, замонавий тиббий ёндашувлар, жумладан ёрдамчи репродуктив технологиялар (ЭКО), суррогат оналикнинг халқаро тажрибаси ва уларни ҳуқуқий тартибга солиш масалалари кўриб чиқилди.
Конференсия давомида:
репродуктив саломатликни таъминлашдаги муаммолар,
аёлларнинг касбий фаолиятида стрессга чидамлилик,
соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш ва маълумотлар хавфсизлиги масалалари алоҳида эътиборга олинди.
Мазкур тадбир турли соҳа мутахассисларини бирлаштириб, долзарб муаммоларга комплекс ёндашув асосида ечимлар ишлаб чиқиш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилди.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |






