+998 55 518 57 77

Буюк Британияда ташкил этилган қисқа муддатли стажировка ўз ниҳоясига етди

26.05.2026 49

Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти тингловчиларининг Буюк Британияда ташкил этилган қисқа муддатли стажировка дастури муваффақиятли якунланди.

Мазкур стажировка доирасида тингловчилар учун Буюк Британиянинг нуфузли ҳуқуқий ташкилотлари ва адвокатлик фирмаларида амалий тренинглар ҳамда учрашувлар ташкил этилди.

Хусусан, “36 Stone”, “Mayer Brown”, “Law Society” ҳамда бошқа етакчи адвокатлик фирмаларида ўқув машғулотлари ўтказилиб, халқаро ҳуқуқ амалиёти, юридик хизматлар кўрсатиш тизими ва замонавий юридик тажрибалар юзасидан билим ва кўникмалар мустаҳкамланди.

Стажировка давомида тингловчилар замонавий юридик тажрибани ўзлаштириш, хорижий экспертлар билан мулоқот қилиш, халқаро тажрибани ўрганиш ҳамда профессионал алоқаларни кенгайтириш имкониятига эга бўлдилар.