+998 55 518 57 77

АХБОРОТ-РЕСУРС МАРКАЗИ ФОНДИ ЯНАДА БОЙИТИЛДИ

31.03.2026 84

Ахборот-ресурс маркази фондини бойитиш, шунингдек тизимда кадрлар тайёрлаш сифатини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси томонидан институтга қимматли адабиётлар тақдим этилди.

Мазкур ташаббус доирасида жами 17 турдаги 46 нусха дарсликлар, ўқув қўлланмалар ҳамда илмий нашрлар Ахборот-ресурс маркази фондидан муносиб ўрин эгаллади.

Ушбу адабиётлар:

тингловчилар билимини мустаҳкамлашга,

назарий билимларни амалиёт билан уйғунлаштиришга,

юридик соҳада замонавий ёндашувларни ўзлаштиришга хизмат қилади.

Ушбу ташаббус учун Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясига самимий миннатдорлик билдирамиз.