+998 55 518 57 77

Адлия тизими ходимларининг касбий ва шахсий компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган ўқув курси давом этмоқда

02.07.2026 117

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида Адлия тизими ходимларининг касбий ва шахсий компетенцияларини ривожлантириш ўқув курси доирасида навбатдаги машғулотлар ташкил этилмоқда.
Курс давомида тингловчилар:
адлия соҳасига оид қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг аҳамияти ҳамда уларни амалиётда қўллаш;
аналитик фикрлаш асослари, ҳуқуқий ҳужжатларни тизимли таҳлил қилиш ва қарор қабул қилиш алгоритмлари;
юридик техника ва ҳужжат лойиҳаларини тайёрлашда ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш;
бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга татбиқ этиш;
касбий этика, одоб-ахлоқ қоидалари, коррупциявий хавфлар ҳамда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш;
ижро интизоми ва назоратни самарали ташкил этиш;
стрессга бардошлилик, эмоционал интеллект ва низоли вазиятларда самарали мулоқот кўникмаларини ривожлантириш бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларини мустаҳкамламоқда.
Мазкур ўқув курси адлия тизими ходимларининг замонавий бошқарув ёндашувлари, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда касбий фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.